Туркия ва Сурия президентлари Истанбулда учрашув ўтказди.
Бу ҳақда Туркия президенти маъмурияти хабар берди.
"Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған Аҳмад аш-Шараа билан Сурияга қарши санкцияларни бекор қилиш масаласини муҳокама қилди. Шунингдек, Эрдоған Сурия армияси устидан марказлаштирилган назорат ўрнатиш муҳимлигини таъкидлади", дейилади хабарда.