Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон қозоғистонлик ҳамкасби Қосим-Жомарт Токаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Улар икки томонлама, минтақавий ва глобал масалаларни муҳокама қилган.
Эрдўғон Туркия ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик ҳам икки томонлама даражада, ҳам кўп томонлама платформаларда, айниқса Туркий Давлатлар Ташкилоти (ОТТ) доирасида янада ривожлантирилишини айтди.