Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Туркия Украинадаги можарода бурилиш нуқтасини эълон қилди

A A A
Туркия Украинадаги можарода бурилиш нуқтасини эълон қилди

Украинадаги можаро бурилиш нуқтасига яқинлашмоқда, шунинг учун дипломатия адолатли келишувга эришишнинг ягона йўли. Бу фикрни Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан билдирди , деб хабар беради “ТАСС” .

“Украинада қарийб тўрт йилдан бери давом этаётган уруш энди бурилиш нуқтасига яқинлашаётганини кўряпмиз. Биз ишонамизки, бу ҳолатда дипломатия адолатли қарор қабул қилишнинг ягона йўли бўлиб, у ҳам доимий бўлади”, — деди дипломат.

Фиданнинг таъкидлашича, Анқара Украина можаросини тезроқ тугатишга эришиш учун “музокаралар жараёнини жонлантириш”га қаратилган тинчлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёр.

Киритилди: 03:04 25.01.2025. Ўқилди: 6603 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!