Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Туркия Трампдан нима кутаётгани ошкор бўлди

Туркия Трампдан нима кутаётгани ошкор бўлди

Туркия жорий йилнинг 20 январида инаугурация маросими бўлиб ўтадиган АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампдан асосий умидларини ошкор қилди.

Бу ҳақда Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси (АК Parti) расмий вакили Ўмер Челик баёнот берди.

Унинг қайд этишича, Анқаранинг асосий умиди Ғазодаги урушни тугатишдир.

"Албатта, биз ҳам Россия-Украина урушининг тугашини кутмоқдамиз" - деб қўшимча қилди Челик.

АК Parti вакили, шунингдек, Туркия учун АҚШ сайловларида ким ғалаба қозониши – республикачиларми ёки демократлар муҳим эмаслигини таъкидлади: "Натижалар эълон қилинишидан олдин ҳам биз уларнинг ҳар бири билан ишлашга тайёрлигимизни билдирган эдик".

Киритилди: 22:49 13.01.2025. Ўқилди: 823 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!