Бугун 5 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Туркия қирғоқ хавфсизлиги гуруҳлари ноқонуний муҳожирларни қутқарди

A A A
Туркия қирғоқ хавфсизлиги гуруҳлари ноқонуний муҳожирларни қутқарди

Туркия Миллий мудофаа вазирлиги очиқ денгизда муҳожирлар қутқарилгани ҳақида хабар берди. Вазирлик маълумотларига кўра, Греция қирғоқ қўриқлаш бўлинмалари томонидан очиқ денгизда ташлаб кетилган қайиқдаги ноқонуний муҳожирлар Туркия қирғоқ қўриқлаш кучлари томонидан қутқариб олинди.

Баёнотга кўра, 14 февраль куни денгиз қўмондонлигига қарашли бир УАВ томонидан кузатув чоғида, Сакиз ороли шарқида ва Чесме ғарбида жойлашган ҳудудда Греция қирғоқ қўриқлаш бўлинмаларининг ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётган қайиқни денгизга ташлаб кетгани кузатилди.

Тегишли хабарни олган қирғоқ қўриқлаш гуруҳлари табиий офат ҳудудига етиб келиб, ноқонуний муҳожирларни қирғоққа олиб чиққан.

Киритилди: 21:48 17.02.2024. Ўқилди: 1108 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!