2009 йилда музлатиб қўйилган Қатар-Туркия газ қувури лойиҳаси Сурияда 61 йиллик Баас режими ағдарилганидан кейин яна кун тартибига қайтди, деб хабар бермоқда Анадолу агентлиги.
Лойиҳа дастлаб Башар ал-Ассад режими томонидан рад этилган эди ва Сурияда ўн йилдан ортиқ давом этган фуқаролар уруши бошланганидан кейин уни амалга ошириш имконсиз бўлиб қолди.
✍️ Сурияда янги ҳукуматнинг келиши ва барқарорликнинг тикланиши мумкинлиги билан лойиҳа яна долзарблик касб этди.
Мутахассислар таъкидлаганидек, мамлакатда тинчлик ўрнатилса, лойиҳа сиёсий тўсиқларга дуч келмайди, энергетика соҳасида чуқур ҳамкорлик қилиш ва минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш имкониятларини очиб беради.
❕ Агар газ қувури қурилса, Туркия Европанинг энг йирик газ марказига айланади.