Туркия парламентида 2026 йилги бюджет бўйича овоз бериш чоғида муштлашув юз берди.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, жанжал мухолифатдаги CHP ва АК Party депутатлари ўртасидаги келишмовчиликдан сўнг бошланган ва тезда ҳар икки фракциядан парламент аъзолари иштирок этган оммавий муштлашувга айланган. Жанжални бошқа депутатлатнинг аралашуви билангина тўхтатишга муваффақ бўлинган.
Шунга қарамай, ҳукмрон партия томонидан илгари сурилган 2026 йил бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинган.