Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Туркия Москвадаги портлаш ташкилотчисини қўлга олди

Туркия Москвадаги портлаш ташкилотчисини қўлга олди

Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая Россияда портлаш уюштирганликда гумон қилинган шахс Бодрумда қўлга олинганини маълум қилди.

Бугун соат 10.30 да Интерполнинг Россия бўлими ходимлари бизнинг Интерпол/Европол бўлимига қўнғироқ қилиб, “Россия фуқароси Eвгений Серебряков Москва шаҳрида бомба ўрнатилган автомобиль ёрдамида теракт уюштиргани, теракт натижасида 2 киши жароҳатлангани ҳақида хабар беришди.

Разведка бошқармаси, Интерпол/Эвропол бошқармаси, МİТ бошқармаси, Миграция назорати бошқармаси, Терроризмга қарши кураш бошқармаси ва Муғла вилояти хавфсизлик бошқармаси билан зарур мувофиқлаштириш амалга оширилди.

Интерполнинг Россия бўлимидан олинган мактубдаги шахси ва фотосуратлари билан мос келадиган шахс бугун Бодрумда Муғла вилоят хавфсизлик бошқармаси бўлинмалари томонидан қўлга олинди.
– деди Туркия ИИВ раҳбари Х платформасида.

Киритилди: 21:15 24.07.2024. Ўқилди: 4933 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!