Туркия Interpol'дан Бинямин Нетаняҳуни халқаро миқёсда қидирувга беришни сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда Туркия адлия вазири Акин Гюрлек маълум қилди. Гюрлекнинг сўзларига кўра, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҳамда Исроил Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Афек Московични ҳибсга олиш бўйича сўровлар “Глобал Сумуд” флотилияси фаолларига қарши жиноятлар, жумладан геноцид ва инсониятга қарши жиноятлар учун юборилган.
“Глобал Сумуд” флотилияси атрофидаги можаро Исроил ҳарбийлари Ўрта Ер денгизининг халқаро сувларида Ғазо секторига гуманитар юк олиб кетаётган халқаро кемалар карвонини тўхтатиб, бортдаги ҳуқуқ ҳимоячилари, жумладан, Туркия фуқароларини қўлга олганидан сўнг юзага келган эди.
Бунга жавобан, жабрланган фаолларнинг даъволари асосида Истанбул суди бош вазир Бинямин Нетаняху бошчилигидаги 35 нафар исроиллик амалдор ва ҳарбийларга нисбатан жиноят иши қўзғатган. Улар геноцид ва инсониятга қарши жиноятларда айбланиб, уларни ҳибсга олиш бўйича ордерлар берилган.