Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Туркия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини муваффақиятли синовдан ўтказди

Туркия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини муваффақиятли синовдан ўтказди

Туркия С-400 ва Patriot тизимига муқобил бўлган ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини муваффақиятли синовдан ўтказди, дея маълум қилди Республика мудофаа саноати бошқармаси раҳбари Исмаил Демир.

Ўтган йил декабрь ойида Демир Туркия томонидан ишлаб чиқилаётган Siper ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими характеристикаси бўйича С-400 зенит-ракета комплексидан ўтиши мумкинлигини маълум қилганди. Туркиянинг Sabah газетаси эса Siper Россиянинг С-400 ва АҚШнинг Patriot ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларига муқобил равишда ишлаб чиқилаётганини ёзган эди.

"Ёш муҳандисларимизнинг Siper ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини муваффақиятли синовдан ўтказганини қутлаймиз. Аъло даражада амалга оширилган иш. Биз сиз билан келажагимизни биргаликда қурамиз", - деб ёзди Демир ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Киритилди: 11:24 30.05.2022. Ўқилди: 3376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!