Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Туркия фуқароларини Ливанни тарк этишга чақирмоқда

Туркия фуқароларини Ливанни тарк этишга чақирмоқда

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Ливандаги хавфсизлик вазиятининг ёмонлашиши мумкинлиги сабабли фуқароларни огоҳлантирди.

«Минтақамиздаги сўнгги воқеалар туфайли Ливандаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият тезда ёмонлашиши эҳтимоли бор», — дейилади ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

✍️ Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларга ўта зарурат бўлмаса, Ливанга саёҳат қилишдан тийилишларини қатъий тавсия қилади. Мамлакатда бўлганларга эҳтиёт бўлиш ва иложи бўлса Набатия, Жанубий Ливан, Бекаа ва Баалбек-Ҳермел губернаторликларига бормаслик тавсия этилади.

«Ливанда бўлиши шарт бўлмаган фуқароларга тижорий рейслар давом этаётган вақтда мамлакатни тарк этиш тавсия этилади», — дея таъкидлади Ташқи ишлар вазирлиги.

Киритилди: 02:46 05.08.2024. Ўқилди: 853 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!