Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Эрон ва Исроил ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувни мамнуният билан қарши олди. Бу ҳақда вазирлик томонидан тарқатилган расмий баёнотда маълум қилинди.
«Биз Исроил ва Эрон ўртасида ўт очишни тўхтатишга эришилгани тўғрисидаги хабарларни қутлаймиз», — дейилади баёнотда.
Анқара томони тарафлардан тинчлик келишувига қатъий амал қилишни талаб этиб, вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини қайд этди.
Шунингдек, Туркия перемирие шартларининг бузилиши ҳақидаги эҳтимолий ҳолатларни диққат билан кузатишда давом этишини маълум қилди.