Туркиянинг Baykar компанияси Bayraktar ТБ2 дронининг такомиллаштирилган версиясини тақдим этди. У Bayraktar ТБ2Т-AI деб номланди. Дронга илғор сунъий интеллект тизимлари жойлаштирилди, натижада учувчисиз учиш аппаратининг парвоз хусусиятлари яхшиланди ва жанг олиб бориш имкониятлари кенгайди.
Бу ҳақда Baykar компаниясининг расмий веб-сайтида хабар берилди.
Дрон аллақачон бир нечта синовдан ўтган ва улар давомида бир қатор рекордларни ўрнатган. Ишлаб чиқарувчи таъкидлаган янгиликлар орасида Байрактар’га турбовинтли двигатель ўрнатилгани ва илғор сунъий интеллект тизимлари жойлаштирилгани бор. Бу унинг парвоз хусусиятларига ижобий таъсир кўрсатди, мустақил ишлаш вақтини оширди ва жанговар имкониятларини кенгайтирди. Дрон бўйича барча такомиллаштиришлар сир сақланган.