Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Туризм Афинага таҳдид солмоқда

Туризм Афинага таҳдид солмоқда

Маълумотга кўра, 2023 йил Греция пойтахти 7 миллиондан ортиқ сайёҳни қабул қилган. Мутахассислар фикрича, бу йил туристлар сони 20 фоиз ошиши кутиляпти. “Euronews” ушбу мамлакатга сайёҳлар оқими тезлашиши туфайли маҳаллий аҳоли учун уй-жой ижараси нархи ҳам тобора қимматлашаётганини ёзган.

Афина мэрияси туризмдан тушаётган даромаднинг асосий қисми шаҳар бюджетини четлаб ўтиб, давлатга тушаётганидан шикоят қилмоқда.

Умуман, Европа давлатлари бирин-кетин овертуризмга қарши кураш чорасини кўра бошлаган. Сўнгги икки йилда ушбу муаммо Грецияга ҳам етиб келди.

Ғарбий Аттика университети туризм менежменти кафедраси профессори Катерина Кикилианинг сўзларига кўра, овертуризм аллақачон уй-жой бозорини таниб бўлмас даражада ўзгартириб юборган.

– Афина ва Аттиканинг кўплаб ҳудудлари сайёҳларга берилган, – дейди у, – Бу гўзал ҳудудда ижарага уй-жой олишнинг иложи йўқ. Ҳамма жойда фақат ўрта муддатли ижара расмийлаштирган оилалар. Мактабларда болалар йўқ.

Барселона ҳам яқинда қисқа муддатли ижарага қарши чора кўрди. Афина эса янада кенгроқ ёндашувни кўриб чиқмоқда.

– Туризм ривожланиши кўп соҳаларга таъсир қилади, лекин натижа ҳар доим ижобий бўлавермайди, – дейди кўчмас мулк бўйича эксперт Антонис Маркопулос. – Шаҳар бўйлаб ижара нархи, айниқса, хонадон метрога яқин бўлса, жуда қиммат тушяпти. Ҳамма гап квадрат метр тақчиллиги ва талаб ортиб бораётганида.

Киритилди: 13:17 08.07.2024. Ўқилди: 968 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!