Туркияда 2016 йил 15 июльда давлат тўнтаришга уриниш воқеалари пайтида Ф-16 қирувчи учоқлар хоин аскарлар томонидан тўнтаришга қарши чиққан халқ устидан учирилиб, овоз бомбалари отилди. Оломонни қалбида қўрқув уйғотиб, халқни тушкунликка туширишга уриндилар. Шунда Туркия Диёнат Ишлари Бошқонлиги (Диний Идора) бутун имомларни масжидлардан саловат ўқиб туришга чақиради. Ўша тунда Туркия самолари гўзал бир саловат овозидан ларзага келди. Қалбларга сакинат туширди, халқнинг шижоатига шижоат қўшди. Учоқларнинг овози эса саловат сасларининг тагида қолиб кетди...
Бу ҳодисадан кейин ҳар йили 15-июльдан 16-июльга ўтар кечаси соат 0:13 да мамлакатнинг турли жойларида, 90 мингдан зиёд масжидда айни вақтда саловат айтиш одат қилинди. Бутун масжид ва минораларнинг чироқлари бомдод намозигача ёқиб қўйилади...
Бунинг маъноси “Азонларнинг овозини ўчирган тўнтаришлар замонидан, тўнтаришларнинг овозини ўчирган саловатларнинг замонига келдик” демакдир.
(Қуйидаги расм бугун бўлиб ўтган ғалаба тантаналарида суратга туширилган.)
Абдумавлон Рашидов
Manba: azon.uz