Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тундаги фожиа: Самарқандда 3 киши ҳалок бўлди

Тундаги фожиа: Самарқандда 3 киши ҳалок бўлди

Самарқанд. 2020 йилнинг 04 октябр куни соат 20:30 да Нарпай туман Оқолтин МФЙда ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Нукукс”  М-37 автомобиль йўлининг 96 км.да, ҳайдовчи Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида яшовчи 42 ёшли З.Б., бошқарувида бўлган «Tacuma» русумли автомашинаси билан “Тошкент-Нукус” йўналиши бўйича ҳаракатланиб бориб, руль бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи ўртадаги бетон тўсиққа урилиб, йўл-танспорт ходисаси содир қилган.

Натижада, ҳайдовчи З.Б., ва йўловчи 26 ёшли Н.А.,лар воқеа жойида, бошқа бир йўловчи 37 ёшли М.С., эса олган тан жароҳатлари оқибатида туман тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Шунингдек, автомашинада бўлган яна икки нафар йўловчилар 41 ёшли Х.Қ. ва унинг укаси Ж.Қ.,лар турли хилдаги тан жароҳатлари олиб туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нарпай туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши шу куннинг ўзида вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:51 05.10.2020. Ўқилди: 3468 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!