Бугун 12 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Туман туфайли Москвадан учган учта самолёт Ўзбекистонга қўна олмади

Туман туфайли Москвадан учган учта самолёт Ўзбекистонга қўна олмади

Москвадан учта рейс Ўзбекистоннинг Бухоро ва Термиз шаҳарларига туман сабаб қўна олмади.

Бу ҳақда "Uzbekistan airports" АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

"Бухоро" аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити (туман, кўриш масофаси 100 метр) туфайли Москва-Бухоро йўналиши бўйича HY9608 рейси экипажи Навоийдаги муқобил аэродромга йўналтиришга қарор қилди", — дейилади хабарда.

Худди шу йўналиш бўйича кетаётган AFL1876 рейси Самарқандга йўналтирилди.

Шунингдек, Термиз аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Москвадан Термизга учаётган AZO7055 рейси экипажи Самарқанддаги муқобил аэродромни танлади.

Киритилди: 12:09 07.01.2026. Ўқилди: 1644 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!