29–30 декабрь кунлари Ўзбекистондаги барча 208 та туман ва шаҳарда халқ депутатлари кенгашлари сессиялари ўтказилиб, депутатлар орасидан кенгаш раислари сайланди. Шу билан туман (шаҳар) даражасида ҳам ҳокимиятнинг бўлиниш принципи тўлиқ жорий этилди.
2026 йил 1 январдан бошлаб ҳокимлар эндиликда кенгаш раиси бўла олмайди. Бу амалиёт вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 2024 йилда жорий этилган эди.
📊 Сенат маълумотига кўра, сайланган раисларнинг:
— 31 нафари (14,9%) аёллар;
— 18 нафари (8,5%) бошқа миллат вакиллари;
— 203 нафари (97,5%) олий маълумотли;
— 21 нафари давлат мукофотлари соҳиби;
— 8 нафари илмий даража ёки унвонга эга.