Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трапм: "Эрон жуда катта хато қилди"

A A A
Трапм: "Эрон жуда катта хато қилди"

АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакат учувчисиз қурилмаси (дрон) Эрон томонидан йўқ қилингач, жавоб зарбаси бўлиш-бўлмаслиги хусусида гапириб ўтди.

«Reuters»нинг ёзишича, ҳаммаси тез орада маълум бўлади. 

«Натижани тез орада кўрасиз»-,деган Трамп. 

Аввалроқ, эронликлар АҚШ ҳарбий қурилмасини ҳаво чегарасини бузганликда айблаб, уриб туширган эдилар. Шундан сўнг, Доналд Трамп Эрон жуда катта хато қилганини таъкидлаб ўтганди. 

Форс кўрфази айни дамда дунё аҳолиси кўз тиккан ҳудудлардан бири. АҚШ-Эрон муносабатлари таранглашуви халқаро ҳамжамиятда хавотир уйғотмоқда.

Аввалроқ, АҚШ давлат котиби Майк Помпео май ойида Эронга огоҳлантириш йўллагани маълум бўлганди.

Киритилди: 09:58 21.06.2019. Ўқилди: 2656 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар