Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Транспорт воситаси ҳавони меъёридан ортиқ ифлослантираётган ҳайдовчилар жаримага тортилмоқда

Транспорт воситаси ҳавони меъёридан ортиқ ифлослантираётган ҳайдовчилар жаримага тортилмоқда

10 апрелдан ҳозирга қадар республика бўйлаб 58 минг 822 та автомобил экологик назоратдан ўтказилган.

Шундан 518 та транспорт воситаси атмосферага меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқараётганлиги аниқланган ҳамда жами 303 нафар ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан жами 50,1 млн сўм жарима қўлланилган.

Шунингдек, 222 та транспорт воситасининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган.

Бу "Тоза ҳаво" ойлигининг биринчи босқичи доирасида ўтказилмоқда.
Мазкур босқич 10-майга қадар давом этади.

Тадбир давомида жами 200 000 та автотранспорт воситаларини экологик назоратдан ўтказиш белгиланган.

Киритилди: 09:58 25.04.2024. Ўқилди: 791 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!