Аввалроқ Келлогнинг Украинага режалаштирилган ташрифи бекор қилингани хабар берилган эди
"Ҳозирда Кит Келлогг Парижда бўлиб, у ерда эронлик мухолифатчиларнинг тадбирида қатнашмоқда. Келлог ушбу тадбирда нутқ сўзлайди", деб ёзади Reuters.
Тадбирни ташкиллаштирган Эрон мухолифатининг NCRI гуруҳи бир неча бор Теҳроннинг амалдаги ҳукуматини ағдаришга чақириб келади. Доналд Трамп маъмуриятида АҚШ Давлат котиби лавозимини эгаллаши кутилаётган Марк Рубио ҳам аввалроқ шундай йиғинларда сўзга чиққан эди.