Бугун 18 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Трампнинг Украина бўйича махсус элчиси Киевга ташриф буюришни режалаштирмоқда

Трампнинг Украина бўйича махсус элчиси Киевга ташриф буюришни режалаштирмоқда

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Украина ва Россия бўйича махсус элчиси сифатида танлаган истеъфодаги генерал Кит Келлог январь ойи бошида бир неча европа пойтахтларига, жумладан Киевга ҳам ташриф буюришни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги. Таъкидланишича, Келлогнинг Москвага ташриф буюриши ҳозирча режада йўқ.

Агентликнинг манбаларига кўра, Келлог Киевда Украина раҳбарияти билан учрашишни режалаштирмоқда. Шунингдек, унинг жамоаси Париж ва Римда юқори лавозимли сиёсатчилар билан мулоқот қилади. Бу учрашувлар асосан АҚШнинг янги маъмурияти учун маълумот йиғишга қаратилган, Украинадаги урушни тугатиш бўйича фаол музокаралар олиб бориш мақсад қилинмаган, деб таъкидлашди нашр манбалари.

Трамп 80 ёшли Кит Келлогни тинчлик резолюцияси масалалари бўйича махсус элчи сифатида танлашини ноябр ойида эълон қилган эди. Келлог ишга киришиши учун унинг номзоди Сенат томонидан тасдиқланиши керак, бироқ Сенатда републикачилар кўпчиликни ташкил қилишини инобатга олсак, Трамп учун бу жараёнда муаммолар бўлмайди, деб ёзилади мақолада.

Киритилди: Бугун 18:25. Ўқилди: 308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!