Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трампнинг ўғли президентликка номзодини қўйишдан бош тортмади

Трампнинг ўғли президентликка номзодини қўйишдан бош тортмади

АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўғли Эрик Трамп келгусида давлат раҳбари лавозими учун номзодини қўйиши мумкинлигини истисно этмади.

У бу ҳақда Япониянинг Nikkei газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

“Мен ‘йўқ’ демайман, лекин ‘ҳа’ ҳам демайман”, — деган Эрик Трамп.

Унинг сўзларига кўра, президентлик сайловларига номзод бўлиш имкониятини ҳеч қачон рад этмаган, бироқ айни вақтда бизнес оламидаги фаолиятидан завқ олишини таъкидлаган. Эрик Трамп World Liberty Financial криптовалюта компаниясини бошқаради.

Маълумот учун, Дональд Трампнинг ўзи 5 август куни кейинги президентлик сайловларида иштирок этмаслиги эҳтимолини билдирган эди. АҚШ Конституциясига кўра, бир шахс икки мартадан ортиқ президент этиб сайланиши мумкин эмас.

Киритилди: 18:59 31.08.2025. Ўқилди: 798 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!