Бугун 1 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трампнинг рейтинги рекорд даражада тушиб кетди

Трампнинг рейтинги рекорд даражада тушиб кетди

АҚШ президенти лавозимида 100 кун ишлаган Дональд Трамп сўнгги 80 йил ичида Америка етакчилари орасида энг паст рейтингга эга бўлди.

ABC News, Washington Post ва Ipsos томонидан ўтказилган сўровнома маълумотлари шундан далолат бермоқда.

Тадқиқот натижаларига кўра, респондентларнинг атиги 39 фоизи Трампнинг мамлакатни бошқаришини маъқуллайди, 55 фоизи эса президент ишидан норозилигини билдирган. Хусусан, сўровда қатнашганларнинг кўпчилиги иқтисодиётнинг ҳолатидан хавотирда: 73 фоизи иқтисодиёт ёмон аҳволда деб ҳисоблайди.

Шундай қилиб, респондентларнинг 71 фоизи нархларнинг ошишига Трамп томонидан жорий этилган импорт божлари сабаб бўлганини айтмоқда. АҚШ президентининг иқтисодиёт узоқ муддатли истиқболда мустаҳкамроқ асосга эга бўлади, деган фикрига фақат 31 фоиз респондент қўшилади.

Сўров иштирокчиларининг аксарияти - 58 фоизи давлат раҳбарининг ҳукумат ҳажми ва ролини қисқартиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини ортиқча деб ҳисоблайди, 56 фоизи у ўз ваколатларини асоссиз равишда ошириб юборганини таъкидлайди, 55 фоизи Трамп маъмуриятининг фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга содиқлигига шубҳа қилади.

Шу билан бирга, респондентларнинг 67 фоизи туғилиш ҳуқуқи бўйича фуқароликни бекор қилишга, 66 фоизи таълим вазирлигининг ёпилишига қарши чиқди.

Халқаро муносабатларга келсак, сўралганларнинг 49 фоизи Трамп АҚШнинг дунёдаги етакчилигини мустаҳкамлагандан кўра, заифлаштирган, деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, респондентларнинг 34 фоизи унинг сиёсатини қўллаб-қувватлайди.

Сўровнома 2025 йил 18-22 апрель кунлари инглиз ва испан тилларида 2 минг 464 нафар катта ёшли тасодифий миллий танланма ўртасида ўтказилди. Натижалар хатолиги плюс-минус 2 фоизни ташкил қилиши мумкин.

Киритилди: 10:22 28.04.2025. Ўқилди: 829 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!