Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Трампнинг маслаҳатчилари, у президент этиб сайланса, ядровий синовларини қайта бошлашни таклиф қилмоқда — NYT

Трампнинг маслаҳатчилари, у президент этиб сайланса, ядровий синовларини қайта бошлашни таклиф қилмоқда — NYT

Бу ҳаракат йирик ядровий давлатлар томонидан 1992 йилдан бери амалда бўлган портловчи ядровий синовларга мораторийни тугашига сабаб бўлиши мумкин. Қолаверса, АҚШнинг бундай синовлари ядровий қуролланиш пойгасини чеклаш учун 1996 йилда имзоланган Ядровий синовларни тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги шартномани бузади.

Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Роберт О'Брайеннинг таъкидлашича, АҚШ Хитой ва Россиянинг бирлашган ядро арсеналларидан устунлигини сақлаб қолиш ҳамда дунёда барқарорликни таъминлаш учун янги ядро қуролларини синовдан ўтказиши керак.

Киритилди: 19:30 06.07.2024. Ўқилди: 817 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!