АҚШ президенти Дональд Трампнинг таъкидлашича, Хитой раҳбари Си Цзиньпин Россия ва Украина ўртасидаги можарони тугатишда Россия президенти Владимир Путинга катта таъсир кўрсата олади.
Овал кабинетда журналистлар саволларига жавоб берган Трамп шундай деди:
“Менимча, у (Си) Путинга таъсир ўтказиши мумкин. У жуда катта давлатнинг кучли раҳбари”, — деди у.
Трампнинг сўзларига кўра, у келаси ҳафта Осиёга ташрифи чоғ‘ида Жанубий Кореяда Хитой раҳбари билан учрашиб, кенг кўламли масалаларни муҳокама қилади.
“Биз, албатта, Россия ва Украина ҳақида гаплашамиз”, — деб қўшимча қилди у.
Аввалроқ, 16 октябрь куни Трамп ижтимоий тармоқларда Путин билан Венгрия пойтахти Будапештда Украинадаги можарони муҳокама қилиш учун учрашув ўтказиш ҳақида келишувга эришганини маълум қилган эди.
Бироқ бир кун олдин АҚШ президенти Россия раҳбари билан учрашув бекор қилинганини айтди.
“Президент Путин билан учрашувни бекор қилдим, чунки бу ҳозир тўғри эмас деб ўйладим. Биз хоҳлаган натижага эриша олмасдик. Аммо келажакда шундай учрашув бўлади, деб ўйлайман”, — деди Трамп.