АҚШ президенти Доналд Трампнинг бойлиги 2025 йил сентябридан бери 1,1 миллиард долларга камайди ва унинг бойлиги ҳозирда 6,2 миллиард долларни ташкил этади, деб хабар беради Report.
Forbes журналига кўра, йўқотиш сентябрь ойида тахминан 17 долларга сотилган Trump Media & Technology Group акциялари нархининг пасайиши билан боғлиқ. Ҳозирда компаниянинг битта акциясини 10,30 долларга сотиб олиш мумкин.
Америка президенти Forbes миллиардерлари рўйхатида 595-ўринда. Журналнинг хабар беришича, сентябрь ойи бошида Трампнинг бойлиги 7,3 миллиард долларга етган ва уни дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида 201-ўринга қўйган.