Бугун 16 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трампнинг бойлиги 7 миллиард долларни ташкил этмоқда

Трампнинг бойлиги 7 миллиард долларни ташкил этмоқда

АҚШ президенти Дональд Трампнинг соф бойлиги 7 миллиард долларни ташкил этади, бу унинг 2024 йилги сайловлардаги ғалабасидан 2,7 миллиард долларга кўп.

Бу ҳақда Forbes нашри хабар бермоқда.

"Сентябр ойида янгиланган сўнгги ҳисоб-китобларимизга кўра, [Трампнинг соф бойлиги] 7 миллиард долларни ташкил этади. Президент 2024 йилги сайловларда ғалаба қозонган пайтдагидан тахминан 2,7 миллиард долларга бойроқ", деб хабар берди нашр.

Forbes нашрининг хабар беришича, Америка етакчиси хорижий компаниялар ва криптовалюта билан тузилган битимлар орқали катта миқдордаги маблағни ишлаб топишга муваффақ бўлган.

Журналнинг таъкидлашича, "Америка тарихида ҳеч ким сиёсатдан бунчалик кўп даромад олмаган".

Киритилди: Бугун 11:35. Ўқилди: 295 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!