АҚШ полицияси республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трампни ўлдириш билан таҳдид қилишда гумонланган 74 ёшли Пол Гавеносисни қўлга олди. Бу ҳақда WTAJ телеканали хабар берди.
Гавеносис безорилик ва террористик таҳдидларда айбланган. У суиқасд қилиш ҳақидаги баёнотини Пенсилванияда автотураргоҳ учун рухсатнома олаётганида берган. Мазкур автотураргоҳ 26 октябрь куни Трампнинг сайловолди митинги ўтказилган жой яқинида жойлашган. Тегишли маълумотни полицияга воқеадан хабардор гувоҳ етказган.
Сўроқ пайтида Пол Гавеносис ўз таҳдидларини ҳазил деб айтган бўлса-да, кейинчалик сиёсатчини ўлдиришга уриниш имкониятини тан олган.