АҚШ президенти Дональд Трамп Ватиканда Владимир Зеленский билан ўтказган қисқа музокараларда унга Киевни Қримни Россия деб тан олишга мажбурламаётганини айтди. Axios'нинг манбаларга таяниб ёзишича, Америка режаси яриморолни фақат Вашингтон томонидан Россия ҳудуди сифатида тан олинишини назарда тутади.
"Зеленский учрашувда Қримни Россияники деб тан олмаслигини такрорлади, Трамп эса ундан буни сўрамаслигини аниқ айтди... Режа Украина томонидан эмас, балки АҚШ томонидан тан олинишни назарда тутади," - деб ёзади портал.
Дональд Трамп яқинда Time нашрига берган интервьюсида Қрим Россиянинг бир қисми бўлиб қолишини, буни ҳамма, жумладан, Владимир Зеленский ҳам тушунишини айтди.
2014 йил март ойида ўтказилган референдумда яриморол аҳолисининг аксарияти Россия билан бирлашиш учун овоз берганидан сўнг Қрим Россия ҳудудига айланди.