АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Владимир Зеленский Украинадаги можарони тугатиш бўйича келишувга тайёр бўлиши зарурлигини айтди.
"Зеленский келишув тузишга тайёр бўлиши керак. Шу холос. Жуда кўп одамлар ҳалок бўляпти. Бу уруш, одамлар жуда кўп ўлади. Шартнома тузиш керак," - деди Трамп Флорида штатидаги Мар-а-Лаго мулкида ноябрдаги сайловларда ғалаба қозонганидан кейин биринчи матбуот анжуманида сўзга чиқиб.
Шу билан бирга, Трамп Россия келишувнинг иккинчи томони бўлиши кераклигини таъкидлади.