Бугун 3 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Трамп Зеленскийдан омма олдида узр сўрашини кутмоқда — Bloomberg

Трамп Зеленскийдан омма олдида узр сўрашини кутмоқда — Bloomberg

"АҚШ президенти маъмурияти норасмий тарзда Украина президенти Володимир Зеленскийдан жамоатчилик олдида узр сўрашини кутаётганини билдирди. Бу бузилган муносабатларни тиклаш учун муҳим деб ҳисобланмоқда", деб ёзади Bloomberg Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ва Доналд Трамп ўртасидаги музокараларга яқин бўлган манбасига таяниб.

Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, Лондон Вашингтонни Киев билан музокаралар столига қайтаришга уринган, бироқ рад жавобини олган.

Эслатиб ўтамиз, 28 феврал куни Володимир Зеленский ва Доналд Трамп ўртасида АҚШ вице-президенти Жеймс Дэвид Вэнс иштирокида баҳсли вазият юз берди, натижада Украина президенти имзолаш учун Вашингтонга учиб келган фойдали қазилмалар бўйича битим барбод бўлди. Манбаларга кўра, воқеадан сўнг, Оқ уй Украинани Россияга қарши мудофаа урушида қўллаб-қувватлашни бутунлай тўхтатиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

1 март куни Лондонда Стармер ва Зеленский ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Британия бош вазири Украинани қанча вақт керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Украина ва Буюк Британия 2,7 миллиард евродан ортиқ қарз битимини имзолади.

Bloomberg'нинг ёзишича, 2 март куни Стармер Лондондаги саммитда АҚШнинг ўнлаб иттифоқчилари билан учрашиб, "агар Трамп Путин билан келишув тузиб, Киевни қўллаб-қувватлашдан воз кечса, Украинани ва умуман Европани ҳимоя қилиш қобилиятини мустаҳкамлаш" масаласини муҳокама қилади.

Киритилди: 13:10 02.03.2025. Ўқилди: 1479 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!