АҚШ президенти Доналд Трамп Давосда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашди.
Трамп Зеленский билан учрашувини «жуда яхши» деб атади.
АҚШ президенти Доналд Трамп учрашувдан кейин Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашувини жуда яхши» деб атади. Зеленскийнинг маслаҳатчиси Дмитрий Литвин ҳам музокараларни юқори баҳолади.
Reuters хабар беришича, Трамп Зеленский билан суҳбати ҳақида изоҳ бериб, Россия президенти Владимир Путинга йўллаган хабарида «уруш тугаши керак» эканлигини қўшимча қилди.
АҚШ ва Украина раҳбарлари ўртасидаги учрашув ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди. У тахминан бир соат давом этди.
Зеленскийнинг матбуот котиби Сергей Никифоровнинг сўзларига кўра, икки президент учрашув охирида қисқача шахсий суҳбатлашишди.