Украина президенти Зеленский АҚШ етакчиси Доналд Трамп билан телефон орқали ажойиб суҳбат ўтказганини ва Украинанинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилганини маълум қилди.
"Президент Трампни Россия томонидан бизнинг энергетика тизимимизга қилинган ҳужумлар ҳақида хабардор қилдим. Украинани қўллаб-қувватлашга тайёрлиги учун ундан миннатдорман. Биз Украинанинг ҳаво мудофаасини кучайтириш имкониятларини ва бу борадаги тайёрланаётган келишувларни муҳокама қилдик. Украинани ҳақиқатан ҳам кучайтириши мумкин бўлган яхши вариантлар ва ажойиб ғоялар мавжуд", — деб ёзди Украина президенти ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.