Нашр маълумотларига кўра, АҚШ Исроилни бундай эҳтимол ҳақида аллақачон хабардор қилган, Тел-Авивда эса ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланишига ва Теҳроннинг эҳтимолий жавобига тайёргарлик кўрилмоқда.
Хабар қилинишича, Исроил Мудофаа армияси ва Қўшма Штатлар Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги вакиллари сўнгги кунларда Эроннинг ёқилғи ва энергетика инфратузилмасига зарба бериш вариантларини муҳокама қилишган.
Янги ҳужумдан мақсад – Теҳронга босимни кучайтириш ва уни ядровий дастур бўйича Вашингтон учун манфаатлироқ шартларда музокараларга қайтишга мажбур қилишдир, дейилади хабарда.