Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп: "Хитой президенти билан гаплашишни истамайман. "Лаззат" йўқолди"

Трамп: "Хитой президенти билан гаплашишни истамайман. "Лаззат" йўқолди"

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ-Хитой савдо битими "лаззати"ни йўқотганини айтди.

ТАСС хабарига кўра, Трамп Хитой президенти Си Цзинпин билан гаплашишни истамаслигини айтди. Америка етакчиси ХХР савдо битими доирасида кўп маблағ сарфлаётганини, аммо энди бу битим аввалгидек аҳамиятли эмаслигини таъкидлади.

Бундан ташқари, ундан Хитой товарларига қўйилган бир қатор божхона тўловларини қайтаришга тайёрмисиз, деб сўралган. Бунга жавобан Трамп ҳозир бу ҳақда гапиришга тайёр эмаслигини айтди. "Айтишим мумкинки, Хитой бизнинг кўплаб товарларимизни сотиб олади", деди Трамп. Шунингдек, у Хитой мамлакатда коронавирус тарқалиши ҳақида кеч хабар берганини эслаб, "Биз хурсанд эмасмиз", деди.

Аввалроқ, Трамп Хитой билан савдо битимининг биринчи босқичи шартларини қайта кўриб чиқишдан бош тортгани ҳақида хабар берилган эди.

Савдо битимининг биринчи босқичи шартларига кўра, яқин икки йил ичида Пекин 200 миллиард долларлик маҳсулот ва хизматларни сотиб олиши кутилмоқда, Вашингтон эса Хитой маҳсулотларига тарифларни босқичма-босқич пасайтиради.

 

Киритилди: 17:56 16.05.2020. Ўқилди: 4067 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!