Бугун 5 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп Венесуэлани ким бошқаришини айтди

Трамп Венесуэлани ким бошқаришини айтди

Трамп Венесуэлани бошқаришда Рубиога ёрдам бериш учун махсус вакил тайинлаши мумкин, деб хабар бермоқда Тhe Washington Post.

Рубио ўтиш даврида Венесуэлада маъмурий жараённи бошқариши мумкин бўлган шахс сифатида кўрилмоқда.

"Николас Мадурони қўлга олиш операцияси АҚШ маъмуриятида Марко Рубиога “бюрократик ғалаба” олиб келди, чунки АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс ҳар доим Вашингтонга ёқмайдиган сиёсий режимларни алмаштириш сиёсатига қарши бўлган", дея ёзади нашр.

Аввалроқ, Bloomberg нашри ҳам АҚШ давлат котиби Марко Рубио Николас Мадуронинг қўлга олинишидан сўнг Венесуэла бошқарувида етакчи ролни эгаллаши мумкинлиги ҳақида ёзганди.

Киритилди: 21:37 04.01.2026. Ўқилди: 1921 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!