Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп вазият ёмонлашса, қизамиқга қарши чора кўришга ваъда берди

Трамп вазият ёмонлашса, қизамиқга қарши чора кўришга ваъда берди

Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уй матбуот ҳавзаси журналистлари билан суҳбатда маълум қилган.

"Биз нима бўлишини кўрамиз, лекин агар у [қизамиқ эпидемияси] ривожланса, биз қатъий ҳаракат қилишимиз керак", деди у.

Шу билан бирга, президентнинг таъкидлашича, ҳозирда касаллик билан касалланганлар сони "жуда кам".

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг сўнгги маълумотларига кўра, йил бошидан буён 20 дан ортиқ штатда 607 та қизамиқ касаллиги тасдиқланган. Мамлакатда ўлим билан боғлиқ иккита ҳолат қайд этилган. 2024 йил давомида Қўшма Штатларда қизамиқ билан касалланган 285 та ҳолат қайд этилган.

Киритилди: 09:32 07.04.2025. Ўқилди: 1785 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!