Оқ уй АҚШ президенти Доналд Трамп ва Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтганини тасдиқлайди. Бу ҳақда матбуот котиби Керолайн Ливитт Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
"Президент бош вазир Нетаняху билан ҳам телефон орқали мулоқот қилди," - дейилади хабарда.
Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт мулоқот қачон бўлиб ўтганига аниқлик киритмади.
Ливиттнинг сўзларига кўра, Доналд Трамп Эронга берилган зарбаларни ўзининг Мар-а-Лаго қароргоҳида миллий хавфсизлик гуруҳи аъзолари билан биргалик кузатиб бормоқда.
Аввалроқ Трамп ва Нетаняху Эрон билан боғлиқ вазият фонида музокаралар ўтказгани ҳақида Исроил телевидениесининг 12-канали хабар берган эди.