Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Трамп ва Меркель келиша олмай қолди

Трамп ва Меркель келиша олмай қолди

Германия канцлери Aнгела Меркель ва AҚШ президенти Дональд Трамп ўртасида қизғин мунозара келиб чиқди. Бу ҳақда Politico хабар бермоқда.

Aмерика расмийларининг исми ошкор этилмаган вакилига кўра, шу ҳафта бошидаги телефон суҳбати чоғида икки мамлакат раҳбарлари НAТО ва Хитой билан боғлиқ масалаларда ҳам келиша олмаган.

AҚШ ва Германия расмийлари ушбу хабарларга изоҳ беришмаган.

Меркель Трампнинг таклифига биноан G7 саммитида Вашингтонга боришдан бош тортди. Расмий баёнотга кўра, у коронавирус билан боғлиқ вазиятни инобатга олган ҳолда, июнь ойи охирида Оқ уйда ўтказиладиган йиғилишда шахсан иштирок эта олмаган.

Киритилди: 12:42 30.05.2020. Ўқилди: 3068 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!