АҚШ президенти Дональд Трампнинг шимолий Кореа етакчиси Ким Чен Ин билан иккинчи учрашуви Вьетнамда бўлиб ўтади. Бу ҳақда душанба, 28 январь куни Коммерсантъ нашри маълум қилди.
Америка-кореа саммити февралда Данага шаҳрида ташкил этилади. Учрашувнинг аниқ санаси ҳозирча маълум қилинмаяпти.
7 январь куни АҚШ ва КХДР ҳукумати аъзолари икки мамлакат лидерлари ўртасидаги янги учрашув ташкил этиш масаласини кўриб чиқди. Ўшанда учрашувнинг тахминий жойи сифатида Ханой шаҳри келтирилган эди.
Дональд Трамп ва Ким Чен Иннинг биринчи учрашуви 2018 йилнинг 12 июнида Сингапурда ташкил этилган.
lenta.ru