Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Трамп ўз мулкини тинтув қилиш чоғида олиб қўйилган ҳужжатларни қайтаришни талаб қилди

Трамп ўз мулкини тинтув қилиш чоғида олиб қўйилган ҳужжатларни қайтаришни талаб қилди

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Федерал қидирув бюроси агентлари томонидан Мар-а-Лагодаги мулкида тинтув ўтказиш чоғида олиб қўйилган ҳужжатларни қайтариб беришни талаб қилди.

Трамп ўзи яратган Truth Social ижтимоий тармоғида ФБР адвокат-мижоз имтиёзига кирувчи материаллар қутиларини, шунингдек, ижрочи имтиёз деб аталадиган ҳужжатларни (президентнинг маълум маълумотларни ошкор қилмаслик ҳуқуқини назарда тутади) олиб қўйганини ёзди.

"Мен бу ҳужжатларни зудлик билан олинган жойга қайтаришларини сўрайман. Раҳмат!", - деб ёзган Трамп. Бу ҳақда New York Post хабар берди.

Киритилди: 09:11 15.08.2022. Ўқилди: 1522 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!