Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Трамп "Truth Social" раҳбарини разведка кенгаши раиси лавозимига тавсия қилди

Трамп "Truth Social" раҳбарини разведка кенгаши раиси лавозимига тавсия қилди

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп "Truth Social" ижтимоий тармоғи раҳбари Девин Нуньесни разведка бўйича маслаҳат кенгаши раиси лавозимига тавсия қилди.

Бу ҳақда Америка етакчисининг ўзи Truth Social нашрига ёзди.

"Мен "Truth Social" бош директори Девин Нуньесни Президент ҳузуридаги разведка бўйича маслаҳат кенгаши раиси этиб тайинлаганимни мамнуният билан эълон қиламан," - дейилади хабарда.

Трампнинг сўзларига кўра, "Вакиллар палатаси разведка қўмитаси раиси сифатидаги иш тажрибаси" Нуньесга янги вазифаларни муваффақиятли бажаришга имкон беради.

Киритилди: Бугун 05:49. Ўқилди: 303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!