Жанубий Корея президенти Ли Чже Мён АҚШ президенти Дональд Трампга мамлакатнинг олий давлат мукофоти — “Мугунхва” орденини топширди, деб хабар беради TASS.
Ушбу орден “давлатни мустаҳкамлаш, тинчликни таъминлаш ва халқлар фаровонлигига беқиёс ҳисса қўшган” Жанубий Корея ва бошқа мамлакатлар раҳбарларига берилади. Мукофот давлат раҳбарларининг турмуш ўртоқларига ҳам тегишли бўлиши мумкин. Дональд Трамп бу унвонга сазовор бўлган илк АҚШ президенти бўлди.
Ли Чже Мён, шунингдек, Оқ уй раҳбарига Силла қадимий Корея қироллиги тожининг зарҳалланган нусхасини совға қилди. Бу машҳур “Чонмачонгнинг олтин тожи”нинг нусхаси бўлиб, унинг асли Кёнжу Миллий музейида сақланади. Олтинланган реплика махсус совға сифатида тайёрланган, чунки Корея ОАВларига кўра, у Трампнинг шахсий эстетик афзалликларига мос келади.