Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп Стармернинг истеъфога чиқишига муносабат билдирди

Трамп Стармернинг истеъфога чиқишига муносабат билдирди

"У Уинстон Черчилл каби сиёсатчи эмасди", дея изоҳлади Трамп Стармернинг истеъфога чиқишини.

Оқ уйдаги журналистлар Доналд Трампдан Стармернинг истеъфога чиқиш қарори ҳақида қандай фикрда эканлигини сўрашди. АҚШ президенти Стармерни энергетика ва иммиграция сиёсати билан ўзига зарар етказган ёқимтой одам деб атади.

Трамп, шунингдек, Стармерни Эронга қарши амалиёт доирасида Вашингтонни қўллаб-қувватлашдан бош тортгани учун танқид қилиб, бу қарор унинг мавқеини янада заифлаштирганини айтди.

Трампнинг айтишича, у Стармерни шамол электр станцияларини ўрнатиш ва Норвегиядан энергия импорт қилиш ўрнига Шимолий денгизда нефть қазиб олишга чақирган. Шунингдек, Америка етакчиси Стармернинг миграция сиёсати жиноятчиликнинг ўсишига олиб келганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни Кир Стармер Буюк Британиянинг ҳукмрон Лейбористлар партияси раҳбари лавозимидан истеъфога чиқишини эълон қилди ва янги раҳбар сайлангунига қадар мамлакат бош вазири вазифасини бажаришда давом этишини айтди. Сиёсатчи истеъфога чиқиши ҳақида гапирар экан, кўз ёшларини тия олмади.

Лейбористлар партияси янги раҳбарининг исми парламентдаги ёзги таътил бошланишидан олдин тасдиқланиши керак. Сайлов 9 июлда бошланади ва сентябрь ойида парламент ўз ишини тиклагунга қадар якунланади.

Киритилди: 14:11 23.06.2026. Ўқилди: 2027 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар