Хабар берилишича, АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистонида ўтаётган музокаралар доирасида Сурия етакчиси Аҳмад аш-Шараа билан учрашди. Учрашув Кўрфаз Араб давлатлари ҳамкорлик кенгашининг 14 майга белгиланган саммити арафасида бўлиб ўтди.
Қайд этиш жоизки, бу Қўшма Штатлар ва Сурия раҳбарлари ўртасида сўнгги 25 йилдаги биринчи учрашув.