АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Москва ва Пекин билан ядросизланиш масаласини муҳокама қилаётганини айтди.
Трамп бу ҳақда бундан уч томон ҳам манфаатдор эканини таъкидлаган.
"Хитой билан гаплашган нарсаларимдан бири ядросизланиш", - деди Трамп. "Мен ядро қуроли ҳақида гапираяпман. Биз буни Хитой билан муҳокама қилдик, мен Россия билан гаплашдим. Менимча, биз шуни хоҳлаймиз, улар нимани хоҳлайди ва менимча, Россия нимани хоҳлайди", - деди у.