Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп Россия етакчисини реалист бўлишга чақирди

A A A
Трамп Россия етакчисини реалист бўлишга чақирди

Трамп Путин билан телефон орқали суҳбатда унга ҳудудий масалани муҳокама қилиш учун Зеленский билан бевосита учрашиш зарурлигини айтган, деб ёзмоқда Ахios.

Нашрнинг манбаларига таяниб хабар беришича, Қўшма Штатлар президенти, шунингдек, Россия етакчисини реалист бўлишга чақирган.

"Трамп буни Зеленский унга Путин билан учрашуви чоғида ҳудудий масалаларни муҳокама қилишга тайёрлигини билдирганидан сўнг айтган. Украина президенти ҳудудлар масаласи ўзининг Путин билан музокаралари мавзуси бўлиши лозимлигини таъкидлаган", дея ёзмоқда Ахios.

Киритилди: 23:05 19.08.2025. Ўқилди: 1092 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!