АҚШ президенти Дональд Трамп Москва билан иқтисодий ҳамкорликка умид қилмоқда, шунинг учун у санкциялар киритмаяпти, деб ёзади Reuters манбаларга таяниб.
"Трамп ҳали ҳам Россия билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга умид қилмоқда," - дейилади нашрда.
Қайд этилишича, Оқ уй раҳбари Россияга қарши санкцияларни Москва билан кескин муносабатларнинг кучайиши деб ҳисоблайди, бу эса Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш жараёнини бузиши мумкин.
Агентлик суҳбатдошларининг айтишича, ҳозир Трамп Россиянинг Украинага зарба беришда давом этаётганидан ҳафсаласи пир бўлган, шунинг учун АҚШ президенти барибир ўз позициясини ўзгартириши ва Москвага босим ўтказа бошлаши эҳтимоли йўқ эмас.