Бугун 14 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Рим Папасидан узр сўраш ниятида эмас

Трамп Рим Папасидан узр сўраш ниятида эмас

АҚШ президенти Дональд Трамп Рам Папаси Лев XIVдан узр сўраш ниятида эмаслигини айтди.

Бу ҳақда Трамп журналистлар билан суҳбатда айтиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, Папа "нотўғри гаплар" айтган ва Америка раҳбарининг Эронга нисбатан қилаётган ишларига қатъиян қарши бўлган.

"Менимча, Рим Папаси жиноятчилик ва бошқа масалаларда жуда заиф. Шунинг учун мен ундай эмасман. Яъни, у жамоат арбобига айланди. Мен шунчаки Лев XIVга жавоб беряпман. Ва, биласизми, унинг укаси машҳур журналист ва у ажойиб йигит, Льюис. Ва мен Льюисни Пападан кўра кўпроқ ёқтиришимни айтдим", деди Трамп.

Бундан ташқари, Америка раҳбари илгари Truth Socialда чоп этган баҳсли расмнинг олиб ташланишига изоҳ берди. Унинг таъкидлашича, унда президент Исо Масиҳни эслатувчи шахс сифатида эмас, балки "одамларни яхшилайдиган" шифокор сифатида тасвирланган. Трамп шунингдек, оммавий ахборот воситаларини бу талқинни ўзлари "ўйлаб топишда" айблади.

Киритилди: Бугун 10:30. Ўқилди: 433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!